Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон жаҳонда 5-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон жаҳонда 5-ўринда қайд этилди

«Open data Inception» маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади.

Мамлакатимиз ушбу рейтингда 99 та очиқ маълумотлар манбалари билан АҚШ, Испания, Франция ва Буюк Британиядан кейинги поғонани банд этган.  

«Эслатиб ўтамиз, яқинда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Давлат статистика қўмитаси томонидан Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини (data.egov.uz манзилида) ишга туширилганди.

Ҳозирда давлат идоралари учун «Очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш» мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда», дейилади Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг