Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўсмирлар ўртасида энг оммалашган смартфон

Ўсмирлар ўртасида энг оммалашган смартфон

Фото: digiro.ir

«Apple» компанияси АҚШ бозорида мустаҳкам ўрнига эга, бу ерда «iPhone» смартфонининг улуши бошқа мамлакатларидагидан каттароқ, янги ўтказилган тадқиқот эса бу улуш янада ўсиши мумкинлигини кўрсатди.

«Piper Jaffray» компанияси АҚШнинг 11 штатида 8600 нафар ўсмир ўртасида сўров ўтказди: «Сиз ҳозир қанақа смартфондан фойдаланасиз ва келгусида қайси русумдагисини сотиб олмоқчисиз?»

Аниқланишича, сўровномада қатнашганларнинг 82 фоизи «айфон»лардан фойдаланяпти, таққослаш учун: 2017 йили ўсмирларнинг 76 фоизида «айфон» бор эди.

Сўровда қатнашганларнинг 86 фоизи «iPhone» сотиб олишни режалаштираётганини билдирган, 10 фоизи эса андроидда ишловчи ўз смартфони бўлишини хоҳлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг