Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оқ уйнинг янги веб-сайти чиқувчи кодида яширин мурожаат борлиги аниқланди

Оқ уйнинг янги веб-сайти чиқувчи кодида яширин мурожаат борлиги аниқланди

Фото: «USA.one»

Янги президент (Жо Байден) инаугурациясидан сўнг Оқ уйда кўп нарсалар ўзгарди, «уй»нинг веб-сайти ҳам.

Янги сайт ишга тушиши билан кўпчилик «WhiteHouse.gov»ни синчиклаб ўрганишга тутинди — шунчаликки, ҳатто чиқувчи кодигача етиб бориб, яширин мурожаатга дуч келишди.

Ғаройиб топилмани «Microsoft» дастурчиси Исаак Ҳепворт очди. Мурожаат ходимларни ишга олиш ҳақида. «Агарда сиз буни ўқиётган бўлсангиз, янада яхшиланишимиз учун кўмагингиз керак», — дейилади АҚШ Рақамли хизмати (USDS)нинг ишга олиш тўғрисидаги эълони жойланган саҳифага элтувчи ҳавола кўрсатилган ушбу мурожаатда.

USDSга 2014 йилда асос солинган, вазифаси федерал органларга ахборот технологиялари масалаларида маслаҳат ёрдами кўрсатиш, фуқаролар учун рақамли хизматлар сифатини яхшилаш ва бошқалар.

Яқинда ушбу хизмат COVID-19 беморлари ҳақида маълумот тўплашда кўмаклашиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматлар билан бирлашганди. Рақамли хизмат қўшилганидан сўнг мамлакатдаги қарийб 99 фоиз шифохоналар ҳукуматга статистикани ҳафтасига камида бир мартадан тақдим этишга ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг