Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz'нинг 5G тармоғи синов тариқасида ишга туширилди (видео)

Mobiuz'нинг 5G тармоғи синов тариқасида ишга туширилди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

1 декабр куни, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Mobiuz мобил оператори фаолияти билан танишиб, бешинчи авлод тармоғи синов тариқасида ишга туширилиши маросимида иштирок этди.

Тадбир доирасида компаниянинг бугунги кундаги фаолияти ва эришаётган ютуқлари, 2025 йилгача ривожланиш режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Айни пайтда Mobiuz абонентлари сони 5 миллиондан ошган. Жисмоний ва корпоратив мижозлар учун ўнлаб тариф режалари, жумладан 7 йиллиги муносабати билан жорий этилган ноёб «Mobiuz 7 йил» тарифи амал қилмоқда. Республика бўйича компаниянинг 40 дан ортиқ офислари ва тижорат ҳамкорларининг 1,9 мингга яқин савдо шохобчалари абонентларга хизмат кўрсатмоқда.

Mobiuz Техник блоки вакиллари Хитой Халқ Республикаси билан амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар. 2021-2024 йилларда Mobiuz таянч станциялари жиҳозларини тўлиқ замонавийига алмаштириш, 4G LTE тармоғи қамровини кенгайтириш, транспорт тармоғи ва коммутация қуйи тизимини ривожлантириш, алоқа ва мобил интернет сифатини ошириш, янги технологиялар жорий этиш режалаштирилган. 2021 йилнинг ўтган даврида ушбу лойиҳа доирасида мингдан ортиқ станция ишга туширилган.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Тошкент шаҳрида Mobiuz'нинг 5G таянч станциялари ўрнатилди. АКТ вазири Ш.Шерматов бешинчи авлод тармоғи синов тариқасида ишга туширилишида иштирок этди ва унинг имкониятлари билан танишди. 2022 йилда 5G тўлиқ ишга туширилиши, бунинг учун тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.

АКТ вазири Mobiuz'нинг замонавий пакетли коммутация ускуналари, сервер хоналари ва янгиланган биллинг тизими билан ҳам танишди. Хусусан, Mobiuz булутли хизматлар орқали интернетга мобил уланишни таъминлаш бўйича телекоммуникация соҳасида энг сўнгги ечимни ишга туширишга тайёрланмоқда.

Ш.Шерматов 2022-2025 йилларда алоқа ва интернет сифатини янада ошириш, янги маҳсулот ва хизматларни жорий этиш, шунингдек, мобил алоқа оператори фаолиятини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг