Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги раҳбарияти Минск шаҳрига жўнаб кетди

АКТ вазирлиги раҳбарияти Минск шаҳрига жўнаб кетди

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги АКТ вазирлигининг маъсул ходимлари жорий йилнинг 1-4 июн кунлари Беларусь Республикаси пойтахтида бўлиб ўтадиган «TIBO-2021» XXVII Халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумида иштирок этиш учун Минск шаҳрига жўнаб кетишди.

Ушбу форумда халқаро миқёсдаги етакчи компаниялар, IT-университетлар раҳбарлари, IT-экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

«TIBO-2021» форуми дастури 30 дан ортиқ асосий тадбирларни ўз ичига олади. III Евроосиё рақамли форуми, IV Беларус АКТ саммити, «Рақамли иқтисодиёт» форуми, «5G дастурини мобил телекоммуникация тармоқларида жорий этиш ва ишлатиш тажрибаси» номли Халқаро электралоқа иттифоқининг минтақавий ўқув семинари шулар жумласидандир.

«TIBO-2021» тадбири давомида «TIBO-2021» Интернет мукофоти», «Belarus ICT Startup Award» мукофоти, шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий дастурлаш бўйича V Халқаро Scratch-олимпиадасининг саралаш босқичи натижалари сарҳисоб қилинади.

Шунингдек, форум доирасида икки томонлама ҳамкорлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг