Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метрода Mobiuz алоқаси ишламоқда

Метрода Mobiuz алоқаси ишламоқда

Mobiuz абонентлари Тошкент метрополитенининг ерости бекатларида мобил интернетдан фойдаланишлари ва қўнғироқ қилишлари мумкин.

«Метрога тушаман, чиқишим билан сизга қўнғироқ қиламан». Бу ибора кўпчилик учун таниш, лекин у тобора ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Мобил алоқа ер остига ҳам кенгроқ кириб бормоқда ва минглаб йўловчиларга зарур хизматларни тақдим этишга ёрдам бермоқда.

Mobiuz мобил алоқа оператори ўз абонентлари – Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини 31 та ерости метро бекатида овозли алоқа ва мобил интернет билан таъминлай бошлади. Ундан фойдаланиш учун абонентлар қандайдир қўшимча хизматларни фаоллаштиришлари талаб этилмайди.

Метрода тармоқ ишга туширилиши туфайли куннинг исталган вақтида поездларни кутиш вақти мазмунлироқ ўтади. Абонентлар телефон орқали мулоқот қилишлари, интернетда видео кўришлари, қариндошлари билан алоқада бўлишлари ва ҳатто видеоқўнғироқлар орқали ҳам ўз жойлашувлари ҳақида хабар беришлари мумкин. Интернетга уланиш 4G LTE/3G тармоқлари орқали амалга оширилади.

«Mobiuz ўз тармоқлари қамровини кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Ҳусусан, ўтган бир йил давомида республика бўйлаб 580 дан зиёд янги жойлашувларда алоқа объектларимиз пайдо бўлди. Лекин бизнинг устувор вазифаларимиз янги техник объектларни нафақат "ер устида" ишга туширишдир. Анча вақт "ер ости"ни, яъни метрополитенни алоқа билан таъминлаш лойиҳаси устида устувор вазифа сифатида ишладик. Ҳар куни 350 000 га яқин одам метро хизматларидан фойдаланади, улар ичида Mobiuz абонентлари ҳам кўп. Улар доимий алоқада бўлишлари муҳим», — дея таъкидлади Mobiuz Бош директорининг техника ва АТ бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонов.

Метрога алоқани олиб қириш лойиҳаси техник жиҳатдан MORAN (Multioperator Radio Access Network) технологияси асосида амалга оширилди. Унга кўра, бир нечта уяли алоқа оператори ускуналар, радио уланиш қуйи тизими ва транспорт тармоғидан биргалашиб фойдаланади. Лекин бунда ҳар бир оператор ўз частоталарига эга бўлади ва алоқа сифатини мустақил равишда бошқаради.

Сўнгги бир неча ой ичида Mobiuz техник ходимлари метрода алоқа сифатини фаол синовдан ўтказди. У ишга туширилгандан сўнг доимий мониторинг олиб борилмоқда, турли станцияларда юкланиш кўрсаткичлари баҳоланмоқда. Зарур бўлганда, тармоқ такомиллаштирилиб борилади.

Келгусида метрода алоқа ривожланиши сайин барқарор сигнал нафақат бекатларда, балки поездлар йўналишидаги кўп километрлик туннелларда ҳам пайдо бўлади.

Mobiuzнинг барча сўнгги янгиликларини компания Telegram-каналида ўқинг.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг