Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кунни my.gov.uz билан режалаштиринг (видео)

Кунни my.gov.uz билан режалаштиринг (видео)

XXI аср – фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган талаби кундан-кунга ортиб боряпти.

Буни инобатга олган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қизғин ишга киришиб, соҳа ривожига ҳисса қўшувчи лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Яъни замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат ва фуқароларни боғловчи рақамли кўприк вазифасини бажаряпти.

Муваффақият тарихи

Шу ўринда тарихга бир назар ташлайлик. 2004 йил Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинган эди. Вақт ўтган сари ривожланиш ҳамда эҳтиёжлар ортиши туфайли бу соҳага эътибор кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этди. Яқин 3 йил ичида давлат раҳбари томонидан Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармону қарорлар имзоланиб, изчил ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Бугунги кунга келиб барча соҳа ва тармоқларга ҳамда давлат хизматларига дахлдор кўплаб лойиҳалар йўлга қўйилди.

Тежалган вақт ва маблағ

Сир эмаски, давлат хизматларидан одатий ҳамда электрон кўринишда фойдаланиш мумкин. Одатий усул аҳоли ва тадбиркорлардан жуда кўп ҳужжатлар тўплашни, уларни давлат органларига олиб боришни, навбатда туриш ва ариза ёзишларни талаб қилади. Бунда фуқаронинг иши тўлиқ битиш-битмаслиги ҳам сўроқ остида қолиши мумкин. Электрон усулда эса ортиқча оворагарчиликдан озод бўлиб, фақат электрон тарзда ариза юборилади ва қисқа вақт ичида хизматдан фойдаланиш имконияти қўлга киритилади. Энг асосийси, вақтингиз ва маблағингиз тежалади.

My.gov.uz – миллий хизмат

Электрон ҳукумат доирасида асосий ютуқлардан бири – Ягона интерактив давлат хизматлари портали, яъни my.gov.uz. У фуқаро ва тадбиркорлар учун давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш, шунингдек, улар тўғрисидаги энг зарур маълумотларни олиш манбаси ҳисобланади.

Энг муҳими, керакли хизматлар бир жойга жамланган ва ишлаш жараёни фойдаланувчи учун қулай ташкил этилган бўлади.

My.gov.uz манзили орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириб, рўйхатдан ўтинг ва 200 дан ортиқ давлат хизматларидан уйингиз ёки ишхонангиздан туриб беминнат фойдаланинг.

Энди my.gov.uz билан кунни режалаштириш анча қулайлашди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг