Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корея элчиси АКТ вазирлигида бўлди

Корея элчиси АКТ вазирлигида бўлди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 13 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазир ахборот технологиялари соҳасида ўзбек-корейс ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув чоғида ахборот технологиялари, хусусан, соҳадаги тадқиқотлар, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IТ-таълимнинг энг сўнгги технологияларини жорий этиш масалаларининг ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг