Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-соҳасида танлов: ғолиб учун 50,000 АҚШ доллари

IT-соҳасида танлов: ғолиб учун 50,000 АҚШ доллари

Фото: Қорақалпоғистон ҳукумат портали

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида IT-Парк томонидан эълон қилинган энг яхши давлат мобил иловаси танлови — «mGovAward» тарғиботига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Фото: Қорақалпоғистон ҳукумат портали

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т.Баекеев, IT-Парк директори  Ф.Ибрагимов, ҳиндистонлик маслаҳатчи Жараям Партасарти ва инкубация лойиҳаси менеджери Ф.Максумовлар иштирок этди.

Учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасалари талабаларига мазкур танловнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Фото: Қорақалпоғистон ҳукумат портали

Таъкидланганидек, «mGovAward» Ўзбекистон университетлари талабаларининг инновацион потенциалидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган давлат хизматларининг энг яхши ва самарали мобил иловаси учун мўлжалланган. Ушбу мукофот ёш талабаларни Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш ва давлат қурилишида қатнашишга ундаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Бундан кўзланган мақсад – Ўзбекистон давлат хизматларини самарали, шаффоф ва узлуксиз равишда қулай мобил илова ёрдамида кўрсатиш орқали фуқароларининг ҳаётини яхшилашдир.

Танлов мезонлари ва унда қатнашиш шартлари ҳақида қуйида маълумот тақдим этилади.

Энг яхши давлат мобил иловаси танлови

«mGovAward» Ўзбекистон университетлари талабаларининг инновацион потенциалидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган давлат хизматларининг энг яхши ва самарали мобил иловаси учун мўлжалланган. Ушбу мукофот ёш талабаларни Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш ва давлат қурилишида қатнашишга ундаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Мақсад – Ўзбекистон давлат хизматларини самарали, шаффоф ва узлуксиз равишда қулай мобил илова ёрдамида кўрсатиш орқали фуқароларининг ҳаётини яхшилаш.

Умумий ютуқ жамғармаси

  • $100.000 АҚШ доллари

1-ўрин учун

  • 50,000 АҚШ доллари

2-ўрин учун

  • 30,000 АҚШ доллари

3-ўрин учун

  • 20,000 АҚШ доллари

Асосий мезонлар

•    Самаралилик ва самарадорлик

Ушбу мезон тақдим етилган илованинг мақсадли аудитория ўртасида хизматдан фойдаланиш миқёси ва давлат хизматига тегишли бўлган муаммоларни ҳал қилиш даражасига қаратилган.

•    Қулайлик

Ушбу мезон фойдаланувчилар нуқтаи назаридан хизматларнинг қулайлиги даражасини белгилайди. Бунда асосий эътибор функционалликка қаратилган, аммо у билан чекланмайди. Қулайлик бу – достона дизайн ва қулай навигация (Кўриш ва ҳис қилиш).

•    Инновация

Ушбу мезон «Қойил!» факторига асосланган, яъни ғояларни ижодий бирлаштириш орқали ноёб, ўзига хос ва янги ҳаётий воқеаларга юналтирилган ечимлар ишлаб чиқишда мижозларнинг умумий тажрибасига таъсир қиладиган тарзда технологиялардан инновацион фойдаланиш ёки янгича ёндошишга қаратилган.

Қатнашиш шартлари

• Танловда фақат Ўзбекистон Республикаси давлат ва хусусий университетларининг талабалари қатнашиши мумкин.
• Талаба якка тартибда қатнаша олмайди.
• Талабалар биттадан кўп илова билан қатнашиши мумкин.
• Мобиль илова ёки ечим Ўзбекистон ҳукумати томонидан фуқаро ёки бизнес учун тақдим етиладиган (G2C ёки G2В) давлат хизматларидан бирига боғланган бўлиши керак.
• Мобил илова ва ечимлар университет талабалари томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилиши шарт.
• Барча юборилган ҳужжатлар мобил илованинг асосий хусусиятлари ва афзалликларини очиб берадиган видео-лавҳани ўз ичига олиши керак.
• Университетлар улар номидан қатнашган ҳар бир жамоага авторизация хатини бериши керак. Хат (маълумотнома) барча зарур маълумотларни ўз ичига олган, университет раҳбари ёки мутасадди ходими томонидан имзоланган, университет муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши зарур.
• Университет Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ва тан олинган бўлиши керак.
• Ҳар бир талабалар жамоаси камида 3 нафар аъзолардан ташкил топган бўлиб, улардан камида биттаси талаба бўлиши тавсия этилади.
• Жамоада ўқитувчилар қатнашиши ман этилади.
• Университет номидан қатнашадиган жамоалар сони чекланмаган.
• Ҳар бир жамоа биттадан кўп илова ва ечим билан қатнашиши мумкин.
• Ҳар бир жамоа факултет ёки соҳа мутахассисларидан ўзига ментор танлаш имкониятига эга.
• Рўйхатдан ўтиш жараёнида барча жамоа аъзолари «mGovAward 2019» танлови «Катта финали»да фойдаланадиган барча восита/дастурларнинг лицензия ва фойдаланиш шартларига риоя қилишларини имзо билан тасдиқлайди.
• Истисно сифатида  Жамоа сафига иқтидорли коллеж, академик лицей ва ўрта мактаб ўқувчиларини жалб этиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг