Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«IT Park» очилиши маросимининг ёрқин лаҳзалари (видео)

24 июль куни Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – «IT Park»нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар бергандик.

«Биз стартап лойиҳаларини «бошдан-оёқ» қўллаб-қувватлаб, жаҳон стартаплари даражасига чиқармоқчимиз», — деган эди «IT Park» директори Фарҳод Ибрагимов.

Тантанали кеча меҳмонлари «IT Park» бўйлаб экскурсия давомида мамлакатда стартапларни ривожлантиришга қаратилган эко-муҳит ва инфратузилма билан танишишди.

Биринчи стартап лойиҳага Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов сертификат топширди.

«Xabar.uz» томонидан тайёрланган видеороликда ушбу маросимдан ёрқин лавҳалар намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, «IT Park» ўзи нима? Нега айнан  Ҳиндистондан тажрибаси асосида барпо этилди? У мамлакатимизга, Ўзбекистон ёшларига нима беради, деган бир қатор саволларга ҳиндистонлик тажрибали мутахассис, маслаҳатчи Жаярам Партасарти билан уюштирилган видеоинтервьюдан батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг