Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«iPhone 12»нинг заиф томони ошкор қилинди

«iPhone 12»нинг заиф томони ошкор қилинди

Фото:«iXBT.com»

«iPhone 12» тадқимотидан сўнг, кўплаб шарҳловчилар янги смартфон устида тадқиқотлар олиб боришди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, смартфон батареясининг ишлаш муддати паст. Бу ҳақда «The Verge» журналининг «IPhone 12 Pro» қурилмаларини шарҳида айтилган.

Бош муҳаррир Нилай Пателнинг сўзларига кўра, «iPhone 12 Pro» батареясининг ишлаш муддати 4G ва 5G тармоқлари ўртасида жуда катта фарқ қилади. Тадқиқотчиларнинг айтишича, смартфон тахминан 2,5 соатлик иш вақтидан сўнг қуввати 18 фоиз қолган.

«Engadget» журнали муаллифларининг фикрига кўра, қувват пасайишини янги смартфонларнинг асосий камчиликларидан бири деб аташди.

Шунингдек, «The Verge» бош муҳаррири батареянинг ишлаш муддати билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш учун «Apple»га мурожаат қилди. Изоҳда айтилишича, компания аккумулятор батареяси бутун кун давомида ишлашини таъминлаш устида иш олиб бормоқда.

«Apple» компаниясининг янги авлод смартфонлари тақдимоти 13 октябрь куни бўлиб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг