Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илҳомжон Болтабоев Ўзбекистонда ягона мобил иловани ишга туширди

Ўзбекистонлик ёш мутахассис Илҳомжон Болтабоев тиббиёт соҳасида янги бўлган инновацион мобил иловани ишлаб чиқди. Мобил илова Гематология ва қон қуйиш маркази фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, илова орқали Республикадаги ягона донорлик маркази шакллантирилади. Бу эса ўз навбатида шифохоналар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари фаолиятини мукаммаллаштиришга, донорлик навбатлари сонини қисқартиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган стартап лойиҳалар танловида ғолиб бўлган қаҳрамонимизга вазирлик томонидан ўз стартапини амалга ошириши учун 37,5 млн сўм ажратилди.

Тиббиёт соҳасини электронлаштириш ва унда рақамли ечимларни таклиф қилиш Гематология ва қон қуйиш масаласи бўйича республикада ягона донор марказини шакллантириш бўйича мобил илова лойиҳаси билан ёш иқтидор эгаси Urban tech республика хакатонида ғолибликни қўлга киритди.

«Ҳозирги кунда Республикамизда IT соҳаси ривожи учун ёшларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда, болалигимни эслар эканман, ўша пайтларда ҳаттоки IT мутахассиси терминининг ўзи ҳам бизга нотаниш эди. Ёшларга яратиб берилаётган бундай юксак имкониятлардан фақатгина унумли фойдаланишимиз керак», – дейди қаҳрамонимиз Илҳомжон Болтабоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг