Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Huawei компанияси Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклайди

Huawei компанияси Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклайди

1987 йилда ташкил топган Huawei компанияси ўзининг 30 ёшини ортда қолдириб, шу вақт ичида 170 та мамлакат ва минтақада ўз фаолиятини амалга ошираётган халқаро компанияга айланишга улгурди. Бу йирик компания учун ҳам, 30 йил олдин мустақиллик йўлига қадам қўйган давлат учун ҳам жуда қисқа муддат.

Huawei компанияси 1999 йилда Ўзбекистонга кириб келди ва МДҲ ҳудудида очилган Россиядан кейинги иккинчи офис бўлди. Компаниямизнинг 20 йиллик фаолияти давомида биз замонавий Ўзбекистон тарихидан ўрин олиш, мамлакатни янада ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшиш ва пойдевор қўйиш учун ўз кучимиз ва имкониятларимизни максимал даражада сарфлашга ҳаракат қилдик. Рақамли Ўзбекистонни ривожлантиришга, AКТ инфратузилмасининг босқичма-босқич ўсишига ва фаолиятимиз давомида илғор технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратишимиз – бу бизнинг мустақил давлатнинг шаклланиши йўлида кўрсатаётган хизматларимиз нишонасидир.

Aгар ҳар йилги Мустақиллик куни байрамини, айниқса юбилейни навбатдаги босқич чегараси ва эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш вақти деб оладиган бўлсак, унда энг аввало, сўнгги йилларда қўлга киритилган ва барчани фақат олға интилишга ундовчи ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтса арзийди. Олдинлари биз 5G, жиҳозлар Интернети, барча соҳаларнинг рақамли трансформациялари каби технологик дунёдаги инновацион ечимлар ва трендлар ҳақида жуда кўп гапирар эдик, ҳозирда эса, улар Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилди.

2019 йилда 5G тармоқлари муваффақиятли синовдан ўтказилди, 2021 йилга келиб эса, тармоқлар истеъмол сегментида ҳам, иқтисодиётда ҳам кенг қўлланилмоқда. Худди шу бешинчи авлод тармоқларига асосланган нарсалар Интернети ва масофадан бошқариладиган қурилмалар қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий этилди. Ҳозирда давлат хизматлари марказларидан олинадиган катта ҳажмли маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун улкан маълумотлар марказлари қурилмоқда. Aхборот технологияларини ўрганишга йўналтирилган университетлар ва мактабларнинг очилиши тобора кўпаймоқда ва борган сари кўпроқ болалар шу йўналишдаги ОТМ ва мактабларга киришга интилишмоқда, шунингдек, IT соҳасини мустақил ўрганишга ҳаракат қилишмоқда. Биз мамлакат раҳбарияти томонидан қўйилган барча вазифалар ва мақсадларни амалга оширишда буюртмачиларимиз ва ҳамкорларимиз билан қўлни қўлга бериб ҳаракат қилаётганимиздан мамнунмиз.

Aгар илгари бизнинг компаниямиз хизматлари ва ускуналари фақат AКТ соҳасига оид бўлиб туюлган бўлса, унда бугунги кунда шуни тушуниб турибмизки, биз ахборот технологиялари соҳасидан анча ташқарига ҳам чиқиб улгурдик ва бу бизга мамлакатнинг барқарор ривожланишига янада кўпроқ ҳисса қўшишга имкон берди. Бизнинг Ўзбекистон табиий ресурслари ва атроф-муҳитига нисбатан ҳурматимиз жуда юқори ва шунинг учун компаниямиз Green Aral Sea ва қишлоқ хўжалиги соҳасига интеллектуал тизимларни жорий қилиш каби экологияни тиклашга қаратилган лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.

Технологиялар олами жуда тез ўзгариб бормоқда, одамларнинг доимо алоқада бўлишга бўлган эҳтиёжи ҳам жадал ортиб бормоқда, эндиликда одамлар ҳамма нарсани қўлида, телефонида бўлишини хоҳлашади, хусусан Ўзбекистонда ҳам худди шудай. Инсониятни олдинда ҳали бундан кўп ютуқлар, кашфиётлар ва янгиликлар кутиб турибди. Ўз навбатида, Huawei компанияси ҳар доим илғор ва хавфсиз ускуналарни тақдим этишга, ўз тажрибалари билан бўлишишга ва ўз билимларини ёш авлодларга етказиб беришга тайёр. Биз Ўзбекистон учун Ўзбекистондамиз.

Бутун компаниямиз номидан сизларга тинчлик-фаровонлик ва олдингизга қўйган барча мақсадларингизга эришишингизни тилаб қоламиз. Қадрли Ўзбекистон халқи, Мустақиллик байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!

Форест Лю,
Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг