Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумот онлайн олиш мумкин

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумот онлайн олиш мумкин

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олишнинг қулай имконияти яратилган, деб хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

«Авваллари ходимлар маоши ҳақида маълумот олиш учун алоҳида вақт ажратиб, тегишли эшик олдида кун ўтказишга мажбур бўлишарди.

Тараққиётни қарангки, бугун ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни уйда ёки иш жойингизда ўтирган ҳолда олиш имкони мавжуд», дейилади хабарда.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) электрон рақамли имзо билан тасдиқланган аккаунт орқали авторизациядан ўтган бўлишингиз лозим.

Асосийси, сиз кутган маълумот бир зумда тақдим этилади. Яна хизмат учун ҳақ тўланмайди (бепул).

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/263

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг