Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Галстуксиз учрашув. АКТ вазирлиги ҳузурида журналистлар медиаклуби ташкил қилинди (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча, 24 октябрь куни Тошкентдаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки шоу-румида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов журналист ва блогерлар билан учрашди.

Галстуксиз ўтган учрашувда АКТ вазири оммавий ахборот воситалари ходимларига ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Қизғин ўтган очиқ мулоқотда АКТ вазири ҳамда соҳа мутасаддилари журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб беришди. 

Учрашув давомида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари яратган дастурий маҳсулотлар намойиш қилинди.

ОАВ вакиллари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT-Парк ҳудудида олиб борилаётган бинолар қурилиши билан танишишди.

Журналистларнинг Тошкент телеминорасига экскурсияси ҳам ташкил этилди.

Очиқ мулоқотга соҳа мутасаддилари жиддий тайёргарлик кўришгани сезилди. Энг муҳими, тадбирда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов бундай очиқ мулоқотлар доимий ўтказилиб турилишини маълум қилиб, вазирлик ҳузурида Журналистларнинг медиаклуби ташкил қилинганини алоҳида қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг