Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг арзон «iPhone SE» қачон чиқади?

Энг арзон «iPhone SE» қачон чиқади?

«Apple iPhone SE».

Фото: «Twitter»

«Apple» экспертлари «iPhone SE» учинчи авлоди устида изланишмоқда, таъминотчилар керакли бутловчи қисмларни тайёрлашга киришган. Бу ҳақда «JP Morgan» таҳлилчиси Уилям Янгга асосланиб «Wccftech» хабар берди.

Ҳамма арзон «айфон»ни интиқлик билан кутяпти, бироқ ҳамёнбоп «iPhone» фақат 2022 йил бошларида тайёр бўлади. Смартфоннинг ташқи кўриниши 2018 йилда чиқарилган «iPhone XR» кўринишида бўлади.

Аммо ҳамёнбоп смартфонлар фақат «SE» билан чекланмайди. Иккинчиси ҳам бор: маълум ва машҳур «iPhone 11»нинг ҳам бюджет талқини чиқарилади. Бу смартфонларга «A14 Bionic» процессорлари ўрнатилади.

Янги ва арзон «айфон»ларнинг аниқ нархи ҳозирча маълум эмас. Чиқарилиш санаси ҳам аниқ кўрсатилмаган — бир йил кутишга тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг