Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ягона порталнинг янги талқиндаги мобил иловаси ишга туширилди

Ягона порталнинг янги талқиндаги мобил иловаси ишга туширилди

Мазкур илова барча машҳур мобил платформалар учун очиқ. Уни Google Play ҳамда App Store дан юклаб олиш мумкин.

Эътиборлиси, жорий этилган хизматларда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Мобил илова сизга нима беради?

  • Шахсий маълумотлар қулай ва автомат тарзда тўлдирилади, ҳужжатлар ҳар доим қўл остингизда бўлади.
  • Ҳужжат ва маълумотларни учинчи шахсга тақдим этишда ўз розилигини бошқариш имконияти туғилади.
  • Электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланишда вақтида хабардор бўлиш ва тўловларни тўлашда тезкорлик таъминланади.

Маълумотларни автомат тарзда, бир зумда олишингиз мумкин:

  • яшаш жойи бўйича, солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома
  • пенсия ҳақида маълумот
  • ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот
  • масофадан туриб, коммунал тўловларни амалга ошириш
  • СТИРни аниқлаш
  • ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш: электр энергия, иссиқ сув, ичимлик суви

Мобил иловани йўлга қўйишдан мақсад:

  • Аҳолимизнинг электрон ҳукумат хизматларини қоғозли ҳужжатлардан фойдаланмай ва давлат идораларига ташриф буюрмай тезкор ва онлайн олишини таъминлаш.

Иловани юклаб олиб, электрон ҳукумат хизматларидан исталган вақтда фойдаланиш мумкин.

Юклаб олиш учун:

Google Play — https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.uzinfocom.mygov

App Store — https://apps.apple.com/uz/app/mygov-uz/id1544175166

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг