Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эҳтиёт бўлинг! Хакерлар энди «AliExpress» мижозларини ҳам чув туширмоқда

Эҳтиёт бўлинг! Хакерлар энди «AliExpress» мижозларини ҳам чув туширмоқда

Foto: «Дни24»

«Group-IB» компанияси экспертлари янги андроид-троянни аниқлашди. «FANTA» номини олган ушбу зарарли дастурдан шу пайтгача Россия ва МДҲ мамлакатларидаги 70 дан ортиқ банклар, тўлов тизимлари, web-ҳамёнлар мижозлари жабр кўрган. 2019 йил бошидан бери камида 35 миллион рубллик зарар етказилгани айтилмоқда.

«Avito», «AliExpress», «Юла», «Aviasales», «Booking», «Trivago» сайтлари, такси, ҳатто каршеринг сервислари мижозлари хакерлар нишонига айланган.

«FANTA» қурилмада қайси иловалар ишга туширилаётганини зимдан кузатиб туради. Мақсадли илова очилганида эса троян ҳамма ойналар тепасига банк картаси маълумотлари киритилувчи форма кўринишидаги фишинг ойнасини чиқаради. Фойдаланувчидан карта рақами, унинг муҳлати, CVV, карта эгасининг исм-фамилияси киритилиши сўралади», — киберҳужумни «Group-IB» экспертлари шундай таърифлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг