Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг тезюрар поезд яратилди

Дунёдаги энг тезюрар поезд яратилди

Фото: «REUTERS / Cnsphoto». Тезлиги 600 км/соат бўлган поезд, Хитой, Циндао.

Хитойда тезлиги соатига 600 км.га етадиган поезд намойиш этилди, деб хабар бермоқда Xinhua давлат ахборот агентлиги.

Маълумотларга кўра, мазкур поезд ушбу хусусиятларга эга бўлган дунёдаги биринчи қуруқлик транспорти модели ҳисобланади.

Поезднинг асосий хусусияти магнитли йўлакча бўлиб, у шовқинни камайтиради ва ҳаракат пайтида темир йўл юзасига тегмасликка имкон беради.

«Поезд ўнтагача вагондан ташкил топиши ҳамда 100 дан ортиқ йўловчини ташиши мумкин», — дейди лойиҳа бош муҳандиси Дин Саньсань.

Унинг сўзларига кўра, бу 1500 км.гача масофага саёҳат қилиш учун энг мақбул ечим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг