Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дастурлашни бепул ўрганмоқчимисиз? Инҳа университетида онлайн-тренинг ўтказилади

Дастурлашни бепул ўрганмоқчимисиз? Инҳа университетида онлайн-тренинг ўтказилади

Фото: Инҳа университети матбуот хизмати

Дунёдаги энг йирик махсус дастурий таъминотлар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган EPAM компанияси Тошкентдаги Инҳа университети билан ҳамкорликда «JavaScript»дан фойдаланган ҳолда веб-иловаларни яратиш учун замонавий ёндошувлар, технологиялар ва воситаларга бағишланган бепул онлайн-тренинг ўтказади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Веб-дастурлар, дастурий иловалар ва IТ-маҳсулотлар яратишга қизиқувчи ёшлар, фуқаролар мазкур тренингда иштирок этиб, дастурий маҳсулотлар тайёрлашни ўзлаштиришлари мумкин.

Инҳа университетида ўтказиладиган онлайн тренинглар 10 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, дастурий мураккаб тенгламалар ва уларни ечиш борасида 12 та амалий машғулотлар, хорижий мутахассисларнинг мастер-классларини ўз ичига олган.

Ўқув курслари якунида ҳар бир иштирокчининг ўзлаштириш кўсаткичлари юзасидан суҳбатлар ташкил этилади. Соҳага қизиқувчилар 15 февралгача онлайн тарзда  ушбу электрон манзил орқали рўйхатдан ўтиш юзасидан ариза топширишлари мумкин.

Шу ўринда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг EPAM Systems  (энг йирик глобал дастурий таъминотни ишлаб чиқарувчи) компанияси билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини таъкидлаш ўринли. Ушбу компания билан ҳамкорликда Epam Insider йўналишида халқаро IT-конференwилар ўтказиш, шу орқали Инҳа университети иқтидорли талабаларидан тренерлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг