Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир ўринбосари лавозими жорий қилинади (видео)

Бош вазир ўринбосари лавозими жорий қилинади (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтяпти.

Президент юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида, хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда «1 миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш бошланганини маълум қилганди.

«Шунингдек, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган, ахборот технологиялари жорий этилиши шарт.

Ўтган йили барча шаҳар ва туман марказларини юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари якунланганини ҳисобга олиб, яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни ана шундай тезкор интернет билан таъминлашимиз керак.

Ҳозиргача 7 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланган бўлса, кейинги 2 йилда яна 12 мингта муассаса тезкор интернетга уланади.

Бу вазифаларни кўзда тутган ҳолда, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқишни икки ой муддатда якунлаш лозим.

Келгусида бу ишларни тизимли ташкил этишга бош-қош бўлиш учун Ҳукуматда – Бош вазир ўринбосари, вазирлик ва идораларда ҳамда ҳокимликларда эса – алоҳида ўринбосар лавозимлари жорий этилади.

Парламент илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини мунтазам эшитиб бориши лозим», деди президент.

Мурожаатнома давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг