Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Фото: АКТ вазирлиги

Жорий йил 26 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари О.Пекос билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доимий вакили Матилда Димовска билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Онлайн мулоқотда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ келгусидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

Хусусан, БМТТД томонидан электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, «Рақамли Тошкент» лойиҳасини биргаликда самарали амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Онлайн учрашув давомида электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган маркетинг ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг