Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида семинарлар ўтказилди

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида семинарлар ўтказилди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати.

IT-парк Самарқанд вилояти филиали, Иштихон тумани ҳокимлиги ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорлари ва информатика ўқитувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда лойиҳанинг мақсади ва аҳамияти, ахборот технологияси соҳасининг бугунги кундаги ўрни ва долзарблиги, ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ва йўналтириш масалаларида сўз юритилди. Машғулот давомида ўқитувчи педагогларнинг соҳага оид бўлган саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида «Андижон дигитал сити» технопаркида Андижон, Булоқбоши, Қорасув, Асака ва Хонобод туманларининг умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган жами 500 нафарга яқин ўқувчи ёшлар ва информатика ўқитувчилар учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда ахборот технологияси соҳасининг бугунги кундаги ўрни ва долзарблиги, ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ва уларни келажак касбига жалб қилиш бўйича учрашувлар ташкил этилди.

Тарғибот тадбирлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва «Андижан дигитал сити» технопарки билан ҳамкорликда ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг