Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусь электрон хизматлар миллий маркази вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди

Беларусь электрон хизматлар миллий маркази вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

30 март куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Беларусь Электрон хизматлар миллий маркази вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ташкилотлар ўртасидаги илк мулоқот бўлиб, икки томонлама ҳамкорликни бошлаб берди.

Учрашувда томонлар ўз ташкилотлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишди. Жумладан, вазифалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгусидаги режалар билан танишилди. Суҳбат давомида электрон ҳукумат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг манфаатли йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Хусусан, тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганиш, мутахассисларнинг икки томонлама ташрифларини ташкил этишга қаратилган масалаларга қизиқиш билдирилди.

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Электрон хизматлар миллий маркази (ЭХММ) Беларусь Республикасида электрон ҳукумат асосини ташкил этувчи энг муҳим идоралараро ахборот тизимларининг инфратузилма операторидир. ЭХММ 2012 йилда Беларусь Республикаси президенти ҳузуридаги Оператив-таҳлилий марказ томонидан мамлакатда электрон хизматларни кўрсатишда давлат тизимининг ягона операторини аниқлаш мақсадида ташкил этилган.

БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида Беларусь Республикаси дунёда 40-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг