Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арзон «айфон» тақдимоти қачон?

Арзон «айфон» тақдимоти қачон?

Фото: «BGR.com»

«Apple» янги қурилмаларини 31 март куни тақдим этади. Бу ҳақда «iPhone-Ticker» сайти хабар берди.

Тақдимот кунининг бош анонси компаниянинг ихчам ва нисбатан анча арзон нархда сотилиши кутилаётган «iPhone 9» смартфони бўлиши кутиляпти. Арзон «айфон» 3 апрелдан сотувга чиқади. Хабарларга кўра, худди шу куни янгиланган «iPad Pro» ҳамда «AirTag» ҳам тақдим этилади.

«Apple» компанияси одатда ўз тақдимотларини баҳорнинг биринчи ойида ўтказади: масалан, ўтган йилнинг баҳорида «Apple News+» ҳамда «Apple Arcade» сервислари тақдим этилганди, 2018 йил март ойи охирида эса янги ва ҳамёнбоп «iPad» яратилиши ҳақида журналистларга маълум қилинганди.

Худди шу тақдимот куни ёки икки-уч кун ўтиб, «Apple» мобил қурилмалар учун операцион тизимининг янги талқини — «iOS 13.4»ни ҳам тақдим этиши эҳтимолда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг