Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple» 2016 йилги ўрнига қайтди

«Apple» 2016 йилги ўрнига қайтди

Фото: «Yablyk»

2020 йилнинг сўнгги чорагида смартфонлар сотишда энг яхши натижага «Apple» компанияси эришди. «Gartner» тадқиқотлари буни тасдиқламоқда.

Таҳлилчиларга кўра, ўтган йили смартфонлар бозори 12,5 фоизлик пасайишга учради. Йил охирига келиб жараён секинлашди — 2020 йил 4-чорагида 2019 йилнинг шу давридагига нисбатан смартфонлар сотилиши 5,4 фоиз кам бўлди.

«Истеъмолчилар ўз харажатларида анча эҳтиёткорлик қилиб, айрим харидлардан воз кечишганига қарамай, 5G ҳамда профессионал камерали смартфонлар охирги чоракда савдони бирмунча жонлантириб берди», — деди «Gartner» тадқиқотлар бўйича катта директори Аншул Гупта.

2020 йил сўнгги чорагида 80 миллионта смартфон сотган «Apple» етакчига айланди. Компания охирги маротаба биринчи поғонага 2016 йилда кўтарилган эди.

Ўтган йил тўртинчи чорагига кўра, етакчи бешлик:

  1. «Apple» — 80 млн.
  2. «Samsung» — 62 млн.
  3. «Xiaomi» — 43 млн.
  4. «Oppo» — 34,4 млн.
  5. «Huawei» — 34,3 млн.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг