Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (732-сон, 03.12.2021 й.) билан Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маъмурий регламентга кўра, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, мурожаат этувчининг ўз хоҳишига кўра, анъанавий ёки электрон тарзда амалга оширилади.

Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.

Сўровнома тўлдирилиб, уни кўриб чиқиш учун тегишлича йиғим ундирилади:

  • таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 20 фоизи миқдорида;
  • адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 20 фоизи миқдорида;
  • бошқа ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Қуйидагиларга апостиль қўйилмайди:

  • чет элда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
  • тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
  • Ўзбекистон фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга.

Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар «E-App» ва «E-register» дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:

  • расмий ҳужжатда зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
  • расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан амалга киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг