Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андроид-смартфонларда йўлдошли алоқа пайдо бўлади

Андроид-смартфонларда йўлдошли алоқа пайдо бўлади

Фото: Freepik

Google компанияси Android амалий тизимининг навбатдаги 14-талқини йўлдошли алоқани қўллаши ҳақида баёнот берди. 9to5Google хабарига кўра, ушбу функция таъминоти билан SpaceX фазовий компанияси ва T-Mobile уяли алоқа оператори шуғулланади.

Google компаниясининг платформалар ва экотизимлар бўйича катта вице-президенти Ҳироши Локҳаймер айни пайтда Android жамоаси ишланма устида изланаётганини маълум қилди. Йўлдошли алоқа Android 14 да 2023 йилнинг ўрталарида ёки охирига бориб пайдо бўлади.

Йўлдошли алоқада уланиш тезлиги LTE ва 5G га нисбатан пастроқ бўлади, деди Локҳаймер. SpaceX раҳбари Илон Маск таъкидлашича, йўлдошли алоқа, матнли хабарларни истисно қилганда, бир пайтнинг ўзида мингтадан икки мингтагача овозли алоқани қўллашга қодир.

Йўлдошли алоқа биринчи галда фавқулодда вазиятларда, хусусан, уяли алоқа сигналлари йўқ «ўлик зоналар»дан алоқага чиқиш учун керак бўлади.

Аввалроқ Apple компанияси янги iPhone 14 йўлдошли алоқани тутишини маълум қилганди. Бироқ уяли алоқа операторлари билан муаммолари сабабли, компания бу функцияни ишга тушириши ҳозирча савол остида турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг