Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алло... Ягона портал “Сall-марказ”и эшитади!

Алло... Ягона портал “Сall-марказ”и эшитади!

Барчамизга маълум, пандемия сабаб давлат хизматларидан уйдан чиқмаган ҳолда, масофадан туриб фойдаланишга эҳтиёж ортди. Бу, ўз навбатида, Электрон ҳукуматнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) зиммасига янада масъулият юклади.

Кучайтирилган карантин даврининг илк куниданоқ, яъни 2020 йилнинг 18 мартидан Ягона портал орқали давлат хизматларидан фойдаланишда юзага келадиган саволларга ўз вақтида ва тезкор жавоб бериш учун 1242 қисқа рақамли “Сall-марказишга туширилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 1242 ҳамда (71) 202-22-02 рақамли “Сall-марказ”лари айни кунларда ҳам фаол ҳолатда бўлиб, операторлар 208 та хизмат бўйича фойдаланувчиларда юзага келган саволларга қисқа фурсатда жавоб беришга ва муаммо ечимини топишга шай.

Портал операторлари кунига 60тадан ортиқ мурожаат қабул қилади. Бугунги кунгача mу.gov.uz нинг телеграм ботига 34 мингга яқин мурожаат келиб тушган ва ҳар бирига тегишлилиги бўйича жавоб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг