Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги ахборот хизматига янги раҳбар тайинланди

АКТ вазирлиги ахборот хизматига янги раҳбар тайинланди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Шерзод Ахматов Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Шерзод Ахматов 1980 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. 2019 йилда Ханькён миллий университети (Корея Республикаси) магистратурасини битирган.

Бир неча йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат экология қўмитаси ва бошқа идораларда масъул вазифаларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, вазирнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси бир вақтнинг ўзида вазирликнинг ахборот хизмати раҳбари саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг