Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири видеоселектор йиғилиши ўтказди

АКТ вазири видеоселектор йиғилиши ўтказди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов томонидан соҳа корхона ва ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар учун видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда тизим ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳажмини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми талабларининг бажарилиши юзасидан сўз юритилди.

Видеоселектор давомида тизимдаги барча ташкилотларга рақамли иқтисодиёт бўйича соҳа олдига қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, вазирлик марказий аппаратидаги масъул бошқарма ва бўлимлар ҳам тегишли йўналишда ҳудудлардаги муаммо ва долзарб масалалар ечимига эътибор қаратиши таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг вазирлик марказий аппаратидаги масъул бошқарма ва бўлимлари билан ҳамкорликда устувор лойиҳалар ва вазифалар ижросини ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада ривожлантириш масалаларига эътиборни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида соҳани янада ривожлантириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.

Аввалроқ Шерзод Шерматов кимда бу йўналишни ривожлантириш бўйича аниқ таклиф ва лойиҳалари бўлса, уларни ушбу онлайн форма орқали юборишни сўраганди: https://bit.ly/3FAr2WL

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг