Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир Наманганда почтага оид янги ишланмалар тақдимоти билан танишди

Вазир Наманганда почтага оид янги ишланмалар тақдимоти билан танишди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 17 февраль куни Наманган шаҳар почта алоқаси боғламасининг мижозларга хизмат кўрсатиш залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ишчи гуруҳи, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва соҳа ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов мазкур тадбирда Наманган филиалида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган бир гуруҳ фахрийлар билан учрашди.

Учрашувда меҳнат фахрийлари томонидан почта алоқаси соҳасига киритилаётган янгиликлар ва соҳага мамлакат президенти томонидан алоҳаида эътибор қаратилаётганидан миннатдорликларини билдиришди.

Шу ернинг ўзда меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Эътиборлиси, ушбу хизмат кўрсатиш залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Почта алоқаси соҳасини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон қарори доирасида почта алоқаси соҳасига киритилаётган янги хизмат турлари йўлга қўйилди.

Жумладан, бугунги кунда 16 турдаги электрон давлат хизматлари, 2 турдаги банк хизматлари (пластик картадан нақд пул ечиш ва маблағ билан тўлдириш), Инфокиоск орқали хизмат кўрсатиш, мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиши учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслардан (почтамат) фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини Республика ичида онлайн сотиш ва мижозларга етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича миллий онлайн савдо майдончасининг веб-версияси ишга туширилганлиги, аҳолидан тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган мобил қурилмалар тақдимоти ўтказилди.    

Вилоят ва туман марказларига хизмат кўрсатувчи почтачиларни марказдаги саралаш бўлимидан «боғлама-мижоз» схемаси асосида почта жўнатмаларини олиб манзилгача етказиб бериш амалиётини жорий этиш мақсадида электроскутерлар билан таъминланди.

Шу билан бирга, қарорда белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан почта алоқаси объектларини қайтадан замонавий кўринишда қуриш, ягона дизайн асосида шаҳарсозлик талабларига мос равишда Янгиқўрғон туманидаги Исковот ва Калишо алоқа бўлимлари бинолари, Учқўрғон туман почта алоқаси боғламасининг марказий биноси давлат хусусий шерикчилик асосида амалга оширилаётган қурилиш ишлари бошлангани бўйича ҳам ахборот берилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг