Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афсонавий «Olympus» фотокамералар ишлаб чиқаришни тўхтатади

Афсонавий «Olympus» фотокамералар ишлаб чиқаришни тўхтатади

Фото: «The Verge»

Биринчилардан бўлиб рақамли камералари билан танилган Япониянинг «Olympus» компанияси фотоаппаратлар ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмоқда. «The Verge шу ҳақда ёзмоқда.

APS-C ва тўлиқ кадрли тизимлардан кейин учинчи оммавий йўналиш —  Micro Four Thirds сегментида ишлаётган компаниялар фақатгина «Olympus» ва «Panasonic» эди.

«Olympus» ўз қарорини «ўта жиддий рақамли камералар бозори» фойда келтирмай қўйгани билан изоҳлади.

Охирги қаторасига уч йил «Olympus» ушбу бизнес йўналишида фақат зарар билан ишлади. Бунга, қисман бўлса-да, ҳаваскорлар учун фототехника ўрнини смартфонлар эгаллаб олгани сабаб бўлди.

«Олимпиячилар» ўз бизнесини илгари «Sony VAIO» шўъбасини сотиб олган «Japan Industrial Partners»га сотишди. Энди «Olympus» бор диққатини саноат ва тиббиёт қурилмалари ишлаб чиқаришга қаратади.

Маълумот учун: «Olympus» савдо белгиси 1921 йилда рўйхатга олинган, компания 1923 йилда термометрлар ишлаб чиқаришдан микроскопларга ўтган. Компания фотокамералар учун оптика билан шуғуллана бошлаган 1934 йилдан унинг фототарихи ҳам бошланган. 1936 йилда компаниянинг илк фотоаппарати — «Semi-Olympus I» дунё юзини кўрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг