Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониялик профессор Тошкентдаги ОТМда проректор лавозимида иш бошлади

Япониялик профессор Тошкентдаги ОТМда проректор лавозимида иш бошлади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 17-20 декабрь кунлари Японияга олий даражадаги ташрифи доирасида Тошкент давлат техника университети ҳамда Нагоя университетининг истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиб, Нагоя университетидан Тошкент давлат техника университетига хорижий проректор таклиф қилиниши бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилишича, ушбу ташриф натижасида Нагоя университети Президенти Мацуо жанобларининг тавсиясига кўра Тошкент давлат техника университетининг хорижий проректори лавозимига Нагоя университетининг профессори Нишияма Киёхиса номзоди тавсия қилинди ва 2020 йилнинг 11 майидан бошлаб хорижий проректор лавозимига тасдиқланди.

Нишияма Киёхиса дастлаб ўз иш фаолиятини on-line тарзда бошлаб, университетнинг 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан Тошкент давлат техника университети ўқув жараёнининг масъул ходимларига Нагоя университети тажрибаси асосида кредит-модуль тизими бўйича онлайн тарзда семинар-тренинглар олиб борди.

Юртимизда 2020 йилнинг 15 августидан сўнг карантин чораларининг юмшатилиши ҳамда хорижий давлатларга чартер рейслар сонининг ошиши натижасида Нишияма Киёхиса 2020 йилнинг 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрига етиб келди ва ўз фаолиятини бошлади.

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент давлат техника университети жамоаси ва профессор-ўқитувчилари билан хорижий проректор Нишияма Киёхисани таништириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Нишияма Киёхиса сўзга чиқиб, ўзининг мақсад ва режаларини батафсил баён қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг