Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирлиги ғоялар порталини ишга туширди

Халқ таълими вазирлиги ғоялар порталини ишга туширди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур портал орқали барчага халқ таълими соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва таклифларини тўғридан-тўғри вазирликнинг махсус ишчи гуруҳига юбориш имконияти яратилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ғоя ва таклифларни юбориш учун: www.idea.itsm.uz веб-саҳифасига кириб, «Ғоянгизни йўлланг!» тугмасини босиб, қуйида кўрсатилган йўналишлардан бирини белгилаш лозим бўлади. Сўнгра тайёрланган презентация шаблони юклаб олинади. Ғоя ва таклифингизни Халқ таълими тизимига татбиқ этиш механизмларини изоҳлаган ҳолда жўнатишингиз талаб этилади:

Йўналишлар:   

  • таълим сифатини яхшилаш;
  • ўқитувчилар мақомини ошириш;
  • ўқитувчилар малакасини ошириш;
  • давлат-хусусий шериклик;
  • мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш;
  • инновация ва технологиялар;
  • замонавий мактаб;
  • мактабларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш;
  • инклюзив таълим;
  • бошқалар.

Ўз навбатида, вазирлик ишчи гуруҳи томонидан энг яхши ғоя ва таклифлар ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этган муаллифни аниқлаш мақсадида махсус кўрик-танлов ташкил этилади. Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тақдим этилган ғоя ва таклифларни кўриб чиқиш тартиби алоҳида Низом билан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинади.

Мазкур портал Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» томонидан яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг