Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Федерал бюджет олий таълим муассасаси очилади

Тошкентда Федерал бюджет олий таълим муассасаси очилади

Тошкент шаҳрида Федерал бюджет олий таълим муассасаси «Санкт-Петербург давлат университети» филиали очилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда таълимнинг келишилган асосий йўналишлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

Филиалда кадрларни тайёрлаш бўйича таълимнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • Филология (шарқ тиллари бўйича);
  • Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
  • Биотиббиёт (кимё, биология, физика, психология ва бошқалар).

Шунингдек, филиалда таълим Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, Санкт-Петербург давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланган таълим стандартларига мос равишда рус тилида олиб борилади.

Қайд этилишича, филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, М.Ойбек кўчаси 16-А-уй манзилига «нол» ставкадаги ижара тўлови асосида жойлаштирилади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 20 июнига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг