Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари эълон қилинди

Тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Унга кўра барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан бўйича:

  • Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
    Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
    Максимал балл – 11 балл.
  • Математика - 10 та савол.
    Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
    Максимал балл – 11 балл.
  • Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
    Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
    Максимал балл – 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича:

  • 1-фан - 30 та савол.
    Ҳар бири учун 3,1 баллдан.
    Максимал балл – 93 балл.
  • 2-фан - 30 та савол.
    Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
    Максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг