Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабалар ўртасидаги фан олимпиадалари такомиллаштирилади, пул мукофоти берилади

Талабалар ўртасидаги фан олимпиадалари такомиллаштирилади, пул мукофоти берилади

Фотоhttp://tkti.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олипиадалари тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Низомга кўра, олимпиада гуманитар, табиий-илмий фанлар ҳамда умумкасбий, ихтисослик фанлари бўйича алоҳида ўтказилади. «Гуманитар ва табиий-илмий фанлар» блоги бўйича ўтказиладиган олимпиадада бакалавриатнинг кундузги бўлим 2 курс талабалари, «Умумкасбий ҳамда ихтисослик фанлари» бўйича 3 ва 4-курс талабалари иштирок этиши мумкин.

Олимпиаданинг 1 ва 2-босқичлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ижодий иш тайёрлаш;
ёзма иш ёки амалий, лаборатория, тест ва оғзаки топшириқларни бажариш (ёки матн таржима қилиш).

Ҳар бир тур 100 баллик тизимда баҳоланади.

Олимпиаданинг якуний босқичида мутахассислик фанларидан биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган талабаларга, ғолиб бўлган фан бўйича магистратурага кириш имтиҳонларининг максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва икки йил муддат давомида амал қилувчи гувоҳнома берилади.

Шунингдек, олимпиаданинг якуний босқичи ғолиблари, уларнинг илмий раҳбарларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик пул мукофотлари тақдим этилади:

1-ўрин учун – 5 баробар, илмий раҳбарга – 5 баробаргача;
2-ўрин учун – 3 баробар, илмий раҳбарга – 3 баробаргача;
3-ўрин учун – 2 баробар, илмий раҳбарга – 2 баробаргача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг