Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қандай ҳолларда хориждан ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди?

Қандай ҳолларда хориждан ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди?

Фото:«Xabar.uz»

Қандай ҳолларда чет элдан Ўзбекистонга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди? Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу ҳолатларни келтириб ўтди.

- давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

- масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга;

- хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши Ўзбекистон олий таълим муассасаси почта манзилига йўлланмаса, талабанинг ўқиётган олий таълим муассасасидаги ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаса.

Шу билан бирга, хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган норасмий фирмалар, фуқаролар ва бошқа шу каби фирибгарларга ишониб қолмаслик тавсия этилади. Зеро, шу тоифадаги шахслар талабаликка қабул қилиш ёки ўқишни кўчириш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг