Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Педагоглар фаолияти талабалар томонидан аноним тарзда баҳоланиши мумкин

Педагоглар фаолияти талабалар томонидан аноним тарзда баҳоланиши мумкин

Фото: Google.com

Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти мувофиқ келтирилган мезонлар асосида атрофлича ўрганиб чиқилади ва баҳоланади, тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним тарзда баҳоланади.

Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш ҳамда тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлигини аноним тарзда баҳолаш тартиблари олий таълим муассасасининг кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш ҳамда тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлигини аноним тарзда баҳолаш натижалари олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади.

Ўрганиш натижалари асосида олий таълим муассасаси кенгаши қарорига мувофиқ педагог ходимлар рағбатлантирилади, уларни эгаллаб турган лавозими ёки ундан юқориларига мувофиқлиги бўйича тавсия берилади, шунингдек педагог ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ўқув-методик, илмий, тарбиявий ишлари сифати, ўқитган талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган тақдирда, танловни ўтказиш тартибида белгилаб қўйилган муддатдан қатъий назар у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг