Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик талаба — Татаристоннинг энг яхши чет эллик талабаси!

Ўзбекистонлик талаба — Татаристоннинг энг яхши чет эллик талабаси!

Фото: «Addnt.ru»

Қозон Федерал университети Халқаро алоқалар институтининг 4-босқич талабаси, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консуллигида стажёр Жонибек Жафаров 2020 йилнинг энг яхши чет эл талабаси мукофотини қабул қилди.

Маросимда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов иштирок этди.

«25 январь куни «Пирамида» саҳнасида мукофот натижаларини кутарканман, тўрт йиллик ўқишдаги воқеаларни эсладим. Шу вақт мобайнида улкан ишлар амалга оширилди, натижаларини танловда намойиш қилдим. Мастер-класс доирасида ватанимнинг миллий таоми — ўзбек паловини тақдим этишга муваффақ бўлдим.

Ҳурматли экспертларнинг баҳосига кўра, Татаристоннинг энг яхши чет эллик талабаси фахрий унвонига сазовор бўлдим. Менга билдирилган ишончларни оқлайман!

Мени биладиган, яхши кўрадиган ва қўллаб-қувватлайдиган ҳар бир инсонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Негаки сиз менинг таянчим ва куч-қувватимнинг ажралмас қисмига айландингиз», — деб ёзади Жонибек Жафаров «Facebook»да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг