Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ректор Глобал конфедерация Ижро қўмитасига аъзо бўлди

Ўзбекистонлик ректор Глобал конфедерация Ижро қўмитасига аъзо бўлди

ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов.

Фото: Институт матбуот хизмати

Яқинда Хитойнинг Нанкин шаҳрида Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар бўйича олий ўқув юртлари ассоциациялари Глобал конфедерацияси (GCHERA) бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Ушбу бош ассамблеяда Ўзбекистон Республикаси ва конфедерация тарихида илк бор ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов GCHERAнинг Ижро қўмитасига 4 аъзодан бири сифатида киритилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

ТИҚХММИ ректори Хитойга сафари давомида ХХРнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети (ШҒҚЎХУ) билан музокара ўтказиб, илмий тадқиқот институтлари, ўқув лабораториялари, университет музейи ҳамда тажриба участка ва станцияларини масофавий мониторинг маркази билан яқиндан танишди.

Музокаралар давомида ТИҚХММИ ўқув хўжалиги қошида Хитой-Ўзбек Сув тежовчи қишлоқ хўжалиги илмий технологик паркини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу илмий технологик парк Ўрта Осиёда Хитой-Ўзбек ҳамкорлигининг илк модели бўлиб, қишлоқ хўжалиги фанлари ва технологиялари, инновация ҳамда ишланмаларни тадбиқ этиш бўйича муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Сафар чоғида Пекин шаҳрида Геоинформацион тизими (ГИС) дастурий маҳсулотлари ва технологиялари халқаро конференцияси (GTC 2019 – GIS Software Technology Conference) доирасида SuperMap Software форуми ташкил этилди.

Шу куни ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов, CASCADE ижрочи котиби, профессор Алим Пўлатов ва SuperMap Software вице-президенти Ду Чинге хоним ўртасида тантанали равишда ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Имзоланган ҳамкорлик шартномаси ТИҚХММИ ва CASCADE Консорциумига Ўзбекистон  Республикаси ҳамда Ўрта Осиёда SuperMap дастурларининг биринчи лицензион фойдаланувчилари бўлиб, талабалар, магистрантлар, докторантларга, шунингдек вазирлик ва қўмиталарнинг мутахасисларини малакаларини оширишда дарс жараёнларини ушбу платформада олиб бориш имкониятини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг