Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги агентлик ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги агентлик ташкил этилади

Ўзбекистонда яна битта агентлик тузилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти.

Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак.

Мактаб, лицей, коллеж ва ОТМ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт», — деди Президент.

Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг