Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОТМга қабул бўйича янги ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

ОТМга қабул бўйича янги ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021-2022 ўқув йилидан тажриба синов тариқасида ОТМга ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда ОТМга кириш имтиҳонлар унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Белгиланишича, умумтаълим муассасалари битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ОТМга кириш истагини билдирган битирувчилар эса шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовлари топширади.

Қайд этишича, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатга амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.

Шунингдек, ОТМга ўқишга кириш бўйича тест синовлари умумтаълим муассасалари жорий йил битирувчилари учун май-июнь ва аввалги йилларда тугатганларга июнь-июль ойларида ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг