Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОТМга кириш имтиҳонларини соддалаштириш режалаштирилмоқда

ОТМга кириш имтиҳонларини соддалаштириш режалаштирилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда 2020 йил 1 майга қадар Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Чора-тадбирлар режасида:

  • тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
  • умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш;
  • тажриба-синов тариқасида Ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг