Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади

Ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, давлат раҳбари ўқитувчилар мавқеи ва иш ҳақини оширишни алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Нимага ўқитувчилар олис туманларга бориб ишламайди? Уйи бўлмаса, шароити бўлмаса, қандай қилиб боради? Бунинг учун шароит яратиш керак. Ўқитувчиларга бошқа тумандаги олис мактабга бориб ишласа — 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоизлик устама ҳақ тўланади.

Агар муаллимнинг обрўйини, мавқеини оширадиган бўлсак, қачондир, вақти келиб жуда катта натижа беришига ишонаман.

Шу сабабли ўқитувчиларга муносиб ҳақ тўлаш учун бошланган ишлар янги йилда ҳам давом эттирилади. Бунинг учун 330 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек 240 мингдан зиёд ўқитувчиларнинг синф раҳбарлиги учун устама ҳақлар бир ярим баробар оширилади ва бунинг учун бюджетдан 400 миллиард сўм қўшимча пул ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг