Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади — президент

Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади — президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни дамда Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси давом этмоқда. 

Шавкат Мирзиёев нутқида олий таълимдаги муаммолар ва янги ташаббусларга тўхталди. Унга кўра, олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади. Қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратилади. 

«Ҳеч бир давлат таълимдаги муаммоларни бирдан ҳал қила олмайди. Олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар кискартирилади. 

Геолгия бўйича қандай мактабимиз бор? Математика бўйичачи? Илм-фан соҳасида мақсадли грантлар масаласини тубдан қайта кўриб чиқишимиз керак. Шу вақтгача қарсак чалиб юрдик, натижа бўлмади. Грантлар миқдорини икки баробар кўпайтирамиз» деди президент. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ОТМларда мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилишини маълум қилди.

Аввалроқ, президент янги йил номини эълон қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг