Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда давлат шериклиги асосидаги илк хусусий мактаб очилди

Навоийда давлат шериклиги асосидаги илк хусусий мактаб очилди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоятида халқаро математика фанига йўналтирилган «Қоракўл мактаби» билан ҳамкорликдаги аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларига ихтисослашган «Навоий-Қоракўл» мактаб-интернати ташкил этилган эди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича вилоятда яна бир таълим маскани, давлат шериклиги асосидаги илк хусусий мактабга асос солинди.

Абу Райҳон Беруний номи билан аталадиган ушбу даргоҳда 320 нафар иқтидорли ёшлар таълим олишади.

Мазкур хусусий мактабда вилоятда истиқомат қиладиган фуқаролар ўз фарзандларини жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб мактабнинг бошланғич 1-4 синфларда ўқитиш имкониятига эга бўлади.

Вилоятда хусусий таълим тармоғини кенгайтириш мақсадида 2020 йилда ҳар бир ҳудудда 1 тадан давлат хусусий шериклик асосида нодавлат таълим муассасаси ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг