Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Малака ошириш институтига янги ректор тайинланди

Малака ошириш институтига янги ректор тайинланди

Аюбхон Раджиев.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур лавозимни Кореянинг нуфузли университети битирувчиси Раджиев Аюбхон Бахтиёрхонович эгаллади. Аюбхон Раджиев KAIST (Korea Advanced Institute of Science and Technology) - Корея Илғор илм-фан ва технологиялар институтининг бакалавр ҳамда UNIST (Ulsan national Institute of Science and Technology) — Ульсан Илм-фан ва технологиялар миллий институтининг магистратура йўналишини тамомлаган.

Аюбхон Раджиев таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Назорат материаллари банкини шакллантириш ва синовларни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Узлуксиз таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи, Таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар А.Раджиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантриш агентлиги Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг