Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Контракт»га кирган абитурентлар учун муҳим янгилик бўлиши кутилмоқда

«Контракт»га кирган абитурентлар учун муҳим янгилик бўлиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Тўлов-контракт асосида ўқишга кирган абитурентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Бугунги кунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикамиздаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябр санаси етиб белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг